Загрузил Muhiddin Mavlyanov

tezis 2

реклама
ТЮБЕГАТАН КОНИ ШАХТАСИ АНГИДРИДЛИ
СИЛЬВИНИТЛАРИНИ КОМПЛЕКС ҚАЙТА ИШЛАШ
ТЕХНОЛОГИЯСИ
Эркаев Актам Улашевич
Тошкент кимё технология институти профессори
E-mail: kafedranmkt@mail.ru
Адилова Мохира Шавкатовна
Тошкент кимё технология институти доценти
moxira.adilova.8090@mail.ru
Қаххоров Наврузбек Тойир ўғли
Тошкент кимё технология институти магистри
Мавлянов Мухиддин Бахриддин ўғли
Тошкент кимё технология институти докторанти
Анотация.Тюбегатан кони шахтасида маъданни казиб олиш жараёнида
ангидридли сильвинит қатлами чикади. Тезисда тадқиқот натижаларига кўра
ангидридли қатламни галургия усулида калий хлорид ва натрий хлоридга
қайта ишлаш технологик схемаси таклиф этилган.
Калит сўзлар: калий тузлари, ангидридли сильвинит қатлами,
намакоп, ишқорлаш, чўкинди, кристаллантириш, калий хлорид, натрий
хлорид.
Юртимиз калий тузлари (сильвинит) заҳираси бўйича дунёда энг етакчи
ўринлардан бирида туради. Зеро, биргина Тюбегатан туз кони хазинасида 215
миллион тоннадан ортиқ сильвинит бор. Ҳозирда Тюбегатан кони
сильвинитидан флотация усулида калий хлорид олиш технологияси йўлга
қўйилган[1-2].
Хозирги кунда коннинг ангидридли сильвинит қатлами ишлатилмайди.
Ушбу ангидридли қатламни қайта ишлаш технологиясини яратиш корхона
учун мухим вазифалардан биридир.
Амалга оширилган тадқиқотларимиз ана шундай вазифани ечимига
қаратилгандир.Илмий тадқиқот натижаларига кўра ангидридли қатламни
галургия усулида калий хлорид ва натрий хлоридга қайта ишлаш технологик
схемаси таклиф этилди.
Асосий технологик жараён қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
1. Майдаланган ангидридли қатламни қайноқ калий хлоридни кристаллга
тушириш жараёнида ҳосил бўлган қолдиқ қайтар эритма билан ишқорлаш.
Бунда эритмага ангидридли қатламдан калий хлорид ва натрий хлорид ўтади.
Эримайдиган қисм эса чўкмада қолади.
2. Қайноқ намакопни чўкмадан ажратиш ва уни майда қаттиқ зарралардан
тиниқлаштириш.
3. Намакопни калий хлорид билан тўйиниб, натрий хлорид кристаллга
тушгунча буғлатиш.
4. Кристалл натрий хлоридни қолдиқ эритмадан ажратиб, кристалларни
қуритиш.
5. Намакопни совутиш орқали калий хлоридни кристаллга тушириш.
6. КCl кристалларини қолдиқ эритмадан ажратиб, кристалларни қуритиш.
7. Ангидридли қатламни янги бўлакларидан калий ва натрий хлоридни
ажратиб олиш учун қолдиқ эритмани иситиб, уни циклга қайтариш.
Таклиф этилаётган технология бугунги кунда Тюбегатан конида кунига
бир неча минг тоннани ташкил этаётган ангидридли силвинитни комплекс
қайта ишлаб озуқа ош тузи ва юқори сифатли техник оқ калий хлориди олиш
имконини беради.Ангидридли шламни эса қурилиш материалларига қайта
ишлаш мумкин бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.Ибрагимов Г.И.,Эркаев А.У., Якубов Р.Я.,Туробжонов С.М. Калий хлорид
технологияси.–Т.:2010.–200б.
2.Богданов О.С. Теория и технология флотации руд. 2-е изд. — М.: Недра, 1990. — 363
с.
Скачать