Замонавий таълимни жорий этишдаги яна бир муҳим ёндошув ахборот технологияларининг таълим соҳасига кириб келиши билан масофали – Онлайн, анъанавий ва гибрид шакллардаги усуллардан кенг фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Информацион технологияларнинг инновацион шаклида компьютер ва ўзга информация таркатувчи ва қалуб қилувчи мосламаларнинг ёрдамида таълим бериш услубиятининг янгилиги, унинг ҳар бир аудитория ва муайян ҳудудга, ўзга омилларга боғлиқлиги билан таълим сифатига таъсир ҳам этади. Биз онлайн машғулот вақтида Интернет тезлиги, мосламаларнинг миқдори, сервернинг узоқ ва яқинлиги, алоқанинг баркарорлиги, электр тизимига қарамлик каби омиллар таълим ва тарбияга салббий таъсир этувчи нозик томонларидир. Дунёнинг турли минтақаларида уруш оловини ёқилиши, минтақавий мувозанатни бузилиши ҳарбий тахдидларни кескинлашуви билан томонларни тинч йўл билан келишувига имкон қолдирмаслиги жаҳон афкор оммасини интеллектуал маърифати, ёшларнинг таълимига заруратни янгидан туғдирмоқда. Биз учун зиёлиларнинг юксак маърифати етарли бўлмай умуминсоний ва миллий маърифий таълим башариятни келажагига умид уйғотувчи муҳим омил бўлиб қолмоқда. Ғарб жамияти ҳаётида шаҳар аҳолиси сезиларли даражада ўсиши, синфий тузилишнинг ўзгариши, ҳаёт андозалари, таълим ва соғлиқни сақлаш сезиларли даражада юксалиши кузатилиб, маънавий омилларнинг сустлашув ҳолати юз берди. Учинчи минг йилликка келиб дунё ҳамжамияти ижтимоий тараққиёт жараёнини, мамлакатлар тараққиётида ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда таълимнинг роли ва вазифаларини қайта кўриб чиқишни бошлади. Даставвал, таълимни тубдан ислоҳ этиш техноген инқилобнинг ижтимоий натижаси сифатида кўрилди. Бироқ натижа сабабга айланиб, қайтадан кўриб чиқишга илмий шароит яратилди. Мамлакатлар учун таълим иқтисодий ўсиш, илмий салоҳият ва техноген тараққиётнинг бош омили ҳамда шарти, фуқаролик жамиятини шакллантиришни ҳамда фаровон ижтимоий муҳитни яратиш механизми эканлиги келиб чиқди. Шу боис ҳар бир мамлакат таълимни ривожлантириш, ислоҳ қилиш ва замонавийлаштиришда аниқ йўналишларни белгилаб олди: 132 Отамуратов С. Глобаллашув: миллатни асраш масъулияти. – Т.: Ўзбекистон. 2018. – Б. 346. Биринчидан, таълимни демократлаштириш зарурати. Бу тамойилни ривожланган давлатлар ва кучли саноатлашган мамлакатлар тажрибасини ўзининг юқори самарасини беради. Яхши ривожланган давлатлар ўз олдига тобора ривожланиб бораётган олий таълимнинг умумийликка айлантириш масаласини қўйди. Иккинчидан, узлуксиз таълимни тизимли, тартибли ва изчил ривожлантириш зарурати. Ривожланган мамлакатлар астасекин эски «таълим бир умрга» ғоясини «таълим бутун умр давомида» ғоясига алмаштирмоқда. Учинчидан, таълимга мутахассисларни тайёрлаш воситаси деб эмас, балки “жамиятнинг умумий интеллектуал, технологик ва маданий даражасини ошириш, инновациялар ва тараққиётга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш, жамиятда замонавий турмуш тарзини шакллантиришни жамоатчилик онгига сингдириш, давлат сиёсатига жорий этиш” ёндашувига зарурат ҳисобланади133. 133 Ўзбекистонда таълим: талаб ва таклиф мутаносиблиги. – Т.: Ўзбекистон. 2008. – Б. 30. 134 Тиббий таълим трансмиллийлиги //https://kun.uz/news/2020/08/08/dunyoningfarmatsevtik-gigant-kompaniyalari-yettiligi (Сана: 06. 05. 2021) Биз қашшоқликнинг таълим даражасига таъсирини, “бир томондан, қашшоқ мамлакатларнинг таълим соҳасини ривожлантириш ва қўллабқувватлаш учун молиявий ресурслари камлиги, иккинчи томондан, мамлакатнинг юқори даражали иш унумдорлиги, пировардида иқтисодий ривожланишнинг юқори даражасини таъминлаш имконияти ҳам таълим даражасига боғлиқдир. Ривожланмаган давлатларнинг турғунлиги таълимнинг пасайиши, бўлса, ривожланган давлатлар таълимнинг ўзидан ҳам катта даромад олиб таълимнинг транснационал тизимига эга бўлмоқда. Дунёнинг таълим соҳасининг ривожланган еттилигига Франция, Германия ва АҚШ етакчилик қилиб, улар пандемия шароитида тиббий таълим ютуқларидан самарали фойдаланишга эга бўлган гигант давлатларга айланди. Чунки, ўзга давлатларда тиббий таълимни ривожлантириш учун етарли ресурс ва имкониятнинг йўқлиги ўзаро диалектик боғлиқликни кўрсатади. Бугунги глобаллашган оламда ва ахборотлашга маконда ҳар бир мамлакатнинг ривожланиш даражаси рақобатбардошликка боғлиқ бўлган бир вазиятда жамиятнинг билим даражаси, кадрлар салоҳияти ва саводлилик даражаси уларнинг имкониятларини кенгайтирмоқда134. Тараққиёт ва таълим уйғунлиги муаммолари аҳоли бандлиги билан алоқадор эканлиги аҳолининг бандлиги унинг таълим олганлиги, маълумоти ва билимлилигида ҳам намоён бўлади. Шунинг учун ҳам ишсизликка қарши курашиш миллий муҳим вазифа бўлиб, ишсизлик барҳам топиши аҳоли “бандлиги таъминланган”, деган ҳисобот учун чиройли гаплар даври ўтганлигини англаш керак. Аҳолининг саводхонлиги юқори давлатларда саноатни, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш бўйича имкониятларнинг кенгроқ бўлиши табиий ҳолдир. Бундай мамлакатларда одатда ишсизлик ва ишга лаёқатли аҳолининг иш излаб бошқа давлатларга бориш даражаси паст бўлади. Шунинг учун ривожланмаган давлатларда таълим сифатининг пастлиги иқтисодиётни ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Натижада иқтисодий қолоқ мамлакатларда иш ўринлари, ишга муносиб тўлов қобитлияти паст бўлади. Бу эса аҳолининг бандлиги даражасининг паст бўлишини белгилаб беради. Биз ахолининг маълумот даражаси малакали ишчилар, муҳандислар, менежер ва бошқа юқори малакали мутахассисларга эга мамлакатларнинг молиявий жамғармасининг юқорилиги кузатилди. Маълумоти юқори одамнинг маълумотсиз кишига қараганда иш топиши осонроқ. Ҳар қандай мамлакатда ишсизлик даражаси аҳолиси маълумотсизлиги билан тўғри пропорционаллик қоидасини аниқладик137. Шу сабабли таълимни ривожлантириш, ундан ҳар бир фуқаронинг фойдаланишини кенгайтириш ишсизликка қарши кураш бўйича давлат сиёсатининг таркибий қисмига айланиши шарт. 137 Ўзбекистонда таълим: талаб ва таклиф мутаносиблиги/ Муҳ. Саидова Г. –Т.: Ўзбекистон. 2008. – Б. 33. 138 Эммануел М. Революция. – Т.: Ўзбекистон. 2019. – Б. 96. Ривожланган давлатлар сифатли узлуксиз таълимни яратган ва сифатли таълимни изчил йўлга қўйган бўлса, ривожланмаган давлатлар ҳали ҳам саводхонлик масаласини ҳал этганича йўқ. Бу эса уларда ижтимоий тараққиётга салбий таъсир кўрсатмоқда ва жамиятда иқтисодий турғунликни келтириб чиқармоқда. Зеро, ахолининг тенглиги барча соҳаларда муҳим ижтимоий ҳолат ва вазиятни ҳосил қилади. Бугунги кунда фуқаролар “овоз бериш орқали ҳар қандай мавзуда қонуний равишда ўзларини намоён этишлари мумкин. Лекин бу ҳол нима учун уларнинг кундалик ҳаётига таалуқли масалаларни маърифий жиҳатини ўйлаш зарур”138. Ақл-идрокка таянган ва сайлов эркинлиги таъминлаган мамлакатда ижтимоий тенгсизлик қисқариб бораверади. Таълимдан фойдаланишдаги тенгсизлик глобал тараққиётга салбий таъсир кўрсатмоқда. Қашшоқ давлатларнинг аҳолиси билим олиши учун давлат томонидан ажратиладиган маблағ улуши жуда камлиги боис кам таъминланган оилалар ўрта, айниқса олий маълумотга эга бўлиш имкониятидан маҳрумлигича қолмоқда. Кўплаб ривожланмаган давлатларда пулли таълимнинг жорий этилиши ва аҳолининг тўлов қобилиятининг етишмаслиги ички муҳитда ҳам тенгсизлик тафовутини ошириб юбормоқда. Шунингдек, таълим тараққиёти давлатлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни, мамлакат ичида ижтимоий тенгсизликни бартараф этиши мумкин. Таълим ва аҳоли саломатлиги: Давлатларнинг иқтисодий ривожи, ижтимоий тараққиёт аҳолининг саломатлик даражаси кўрсаткичларига боғлиқ. Аҳолининг саломатлик даражаси жамият аъзоларининг соғлом турмушга доир дунёқараши ва сифатли тиббиётга боғлиқ бўлган. Сифатли тиббиёт бўлса сифатли таълимнинг маҳсули сифатида қаралади. Шундай экан, ижтимоий барқарорликнинг ажралмас қисми бўлган аҳоли саломатлиги ва таълимнинг уйғунлигини таъминлаш долзарб вазифалардан биридир. Зеро, «яхши таълим олган аҳоли ўз саломатлигига нисбатан яхшироқ ёндашади, профилактика чораларини вақтида қўллайди, соғлом турмуш тарзини йўлга қўяди, вақтида касалликни аниқлашга, ўзигаўзи биринчи ёр-дам кўрсатишга, сифатли тиббий ёрдам олишга қодир бўлади». Саломатлик даражаси юқори бўлган аҳолининг иш шароити ҳам, даромади ҳам яхши бўлади»141. Демак, жамиятнинг янги тараққиёт босқичида ижтимоий тараққиётнинг асоси бўлган сифатли тиббиёт ва аҳоли саломатлигини сифатли таълим асосида ошириш зарурати юзага келмоқда. 141 Ўзбекистонда таълим: талаб ва таклиф мутаносиблиги/ Саидова Г – Т.: Ўзбекистон. 2008. – Б. 35. Тарихдан маълумки, жамиятда таълимни ривожлантириш, демократик жараёнларни ривожлантириш билан бир вақтда амалга оширилмайди. Аслида, жамият аъзоларининг билим даражасини ошириш вақт нисбатида жамиятни демократлаштириш, эркинлаштириш жараёнидан анча олдин амалга ошитрилади. Чунки билимсиз ва таълим даражаси паст жамиятда демократцияни ривожлантириш, демократик ўзгаришларни амалга ошириш мумкин эмас. Бироқ билим даражаси юқори, таълими ривожланган давлатларда ҳам демократик ўзгаришлар, демократияни ривожлантириш ўз –ўзидан бўладиган жараён эмас ва бу фақат таълимга боғлиқ жараён ҳам эмас. Таълимнинг ижтимоий тараққиётга таъсири уч омил билан боғлиқлиги асосланади: Биринчи омил – бу ҳукуматнинг таълим ва илмфанни ривожлантиришга қаратилган манфаатдорлиги, сиёсий иродаси ва қобилияти ҳисобланади. Ҳукуматнинг таълимни ривожлантиришдаги манфаатдорлиги, сиёсий иродаси ва қобилиятининг биттаси амалга ошмаса ҳам таълимни сифатини оширишда муваффақиятга эришиб бўлмайди. Агар ҳукумат аҳолининг турмуш тарзи, фаровонлигини оширишга интилаётган бўлса, шубҳасиз у таълимга алоҳида эътибор қаратади ва таълимни ривожланишидан манфаатдор бўлдаи. Аксинча бўлса, яъни кўпинча бойиш ва шахсий манфаатини устун қўйган ҳокимият жамиятнинг билим даражасини ошишига сунъий тўсқинлик қилади. Бугунги кунда ҳам аҳолининг билим олиш имкониятни онгли равишда чекланаётган, таълимни ночор аҳволга солаётган, ёпиқ ҳолатда аҳолини куч билан бошқараётган давлатлар ҳам мавжуд. Бунга сабаб чаласавод, ночор ва қашшоқ аҳолини бошқариш осон кечади. Бундай парадигма мамлакат учун ҳам, унинг халқи учун ҳам фалокатли эканлигини тарих ҳар доим бизга эсалтиб туради. Давлат тизими таълимни ривожлантиришдан манфаатдор бўлиши билан бирга сиёсий иродани ҳам ўзида иқтидор этган бўлиши керак. Жамиятда ислоҳотларни олиб боишда, модернизациялашув шароитида ҳукуматнинг сиёсий иродаси муҳим омил саналади. Чунки бундай вазиятда сиёсий ирода ва кучли истак кўп нарсани ҳал қилади. Бироқ жамтиятни билим даражаси ошишидан манфаатдор бўлмаган ички ва ташқи кучлар сиёсий иродага қаршилик қилади ва унинг иродасини синдирнишга, чалғитишга ҳаракат қилади. Турли даврларда мутаасиб дин вакиллари аҳолининг билим олиши, таълимни ривожлантириш, ҳукуматнинг сиёсий иродасига таъсир кўрсатиб, “...қатор давлатларда диний ақидапарастлик жамиятда таълим ва илмфанни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётганига оид мисоллар келтириш мумкин. 146 Мирзиёев Ш. М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга энг олий баҳодир. 2-жилд. –Т.: Ўзбекистон. 2018. – Б. 186. Иккинчи омил - бу таълимдан аҳоли кенг қатламининг фойдаланиш даражаси билан белгиланади. Ижтимоий ривожланишда жамиятнинг тор доираси, элита синфнинг юқори таълим олиш имкониятига эгалиги ва қуйи қатламга сифатсиз таълим берилиши ҳам муҳим омил саналади. Бунда «Аҳолининг кенг қатлами учун таълимдан фойдаланиш имкониятини яратиб берган Европа мамлакатлари, Осиё ва Американинг қатор давлатларида таълим тизимидаги ислоҳотлар ХХ асрда кўплаб саноат ҳамда илмийтехника соҳасидаги инқилобларнинг асосий сабабига айланди»150. Шу боис ривожланаётган давлатларда таълимни аҳолининг барча қатламлари учун яратилиши, кенг имкониятлар берилиши ижтимоий тараққиётга ҳам таъсир кўрсатади. 150 Ўзбекистонда таълим: статистик маълумотлар. – Т.: Ўзбекистон. 2019. - Б. 123. 151 Эммануел М. Революция. – Т.: Ўзбекистон. 2019. – Б. 83 Учинчи омил - бу таълим сифати ва уни инсон фаолияти натижаларига айлантириш қобилияти ҳисобланади. Тарихга назар ташлсак, ўтган асрларда Англия, Испания ва Португалия каби давлатлар мустамлакачлик ва талончилик урушлари орқали вақтинчалик бойиган мамлакатлар бўлган. Бугунги кунда Яқин Шарқнинг нефтга бой олти мамлакати Баҳрайн, Қатар, Қувайт, БАА, Оман ва Саудия Арабистони каби табиий ресурслар кучидан бой бўлган мамлакатлар ҳам мавжуд. Бироқ бугунги глобаллашув ва ўсиб бораётган рақобат шароитида хомашё бойлиги узоққа етмайди. Бунинг учун барча жараёнлар билан параллел равишда аҳолининг билим даражаси иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтириш ва давлат томонидан қўллаб қувватлаш зарур. Франция Президенти Эммануел Макрон ўзининг «Революция» номли китобида ёзишича, таълимда инсон капиталидан самарали фойдаланиш учун «таълим ходимларини ижтимоий қўллаб қувватлашга сармоя киритиш ва мактабларда соғлиқни сақлаш тизимини яхшилашни ҳам талаб этади»151. Инсон капиталидан оқилона фойдаланиш учун унга эркинли бериш ва адолатли ижтимоий муҳитни ҳам яратиш зарур. Сифатли таълим қуйидаги жиҳатлари орқали ижтимоий-иқтисодий тараққиётга таъсир кўрсатади. 1. Ижтимоий-иқтисодий тараққиётга илмий кашфиётлар, замонавий технологилар ва инновацияларни жорий этиш орқали таъсир кўсатади. Ишлаб чиқариш самарадорлигини замонавий илмий кашфиётларни ва замонавий технологияларни жалб қилиш орқали тубдан ошириш мумкин. Ижтимоий тараққиёт тўғрисидаги турли назариялар ҳам барқарор иқтисодий ўсиш инновацион ривожланиш шароитидагина содир бўлишини тасдиқламоқда. 2. Ижтимоий-иқтисодий тараққиётга ишчи кучи сифати ва уни тўғри таснифлани ҳам таъсир кўрсатади. Ижтимоий соҳанинг асосини ташкил қилувчи таълим ва соғлиқни сақлашга етарлича маблағ сарфланмаса бу жараён иқтисодий турғунликни келтириб чиқаради. Ишлаб чиқаришда ёки бошқа бир ҳар қандай соҳада профессионал мутахассисларнинг етишмаслиги ушбу соҳага замонавий технологияларни самарали жорий этишга тўсқинлик қилади. Демак, инновация ва замонавий техника ва технологияларни олиб кириш билан бирга улардан максимал даражада фойдалана оладиган кадрлар тайёрланмаса, уларнинг самарадорлиги кўринмайди. Айнан малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрловчи маскан бўлган таълим инновацияларни жорий этишдаги муҳим омилга айланади. Шундай экан, таълим замонавий технологиялардан юқори самарадорликда фойдаланишни таъминлайди. Бу эса ижтимоий тараққиётга ижобий таъсир кўрсатади. 3. Ижтимоий-иқтисодий тараққиётга инсонларда экологик маданиятни шакллантириш ва экологик маданиятга оид билимларни амалда қўллаш ҳам етарли самара беради. Чунки ривожланган давлатлар табиий ресурсларни исроф қиладиган ва атрофмуҳитни ифлослантирадиган саноат ва аграр соҳанинг зарарли таъсирларини олдини олади. Шунингдек, ривожланган давлатлар кўп энергия ва материал талаб қиладиган ишлаб чиқаришни кенг қамровли ривожлантирмаслик учун бор имкониятини сарф этади. Бу орқали ноишлаб чиқариш ресурс ва инсонлар яшайдиган табиий муҳитни сақлаб қолишга имкон яратилади. Ўзбекистон ҳам ўзининг янги ривожланиш босқичида ҳам таълимга устувор аҳамият бериш орқали таълим сифатини ошириши, кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, таълимда бошқарувни эркинлаштириш ва либераллаштириш ижтимоий тараққиётга эришишда муҳим омил саналади. Шунингдек, иқтисодий ислоҳотларни илм-фан ва техника тараққиёти билан боғлаш, фан кашфиётларидан оқилона фойдаланиш механизмлрини яратиш ҳам долзарб вазифалардан биридир. «Бироқ бунинг учун, аввало, мамлакатнинг ижтимоий соҳасида муҳим ислоҳотларни амалга ошириш лозим. Ушбу соҳага биринчи навбатда, таълим тизими эътиборга олинган ҳолда катта миқдордаги инвестиция йўналтириш даркор. Республика бюджетидан таълим учун ажратилаётган маблағлар улуши йилдан йилга оширилаётгани ҳам айнан таълимнинг роли катта аҳамиятга эга эканлиги билан изоҳлаш мумкин»153. Шунингдек, мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш, хорижий таълим тажрибасини олиб кириш жараёнини тезлаштирилаётганлиги, алоҳида эътибор билан ислоҳотлар олиб борилаётганлиги ҳам ижтимоимй тарақиётга сезиларли таъсир кўрсатади. 153 Ўзбекистонда таълим: талаб ва таклиф мутаносиблиги/ Саидова Г. – Т.: Ўзбекистон. 2008. – Б. 44. 154 Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. 2-жилд. –Тошкент.: Ўзбекистон. 2018. –Б. 140. 155 Отамуратов С. Глобаллашув: миллатни асраш масъулияти. –Тошкент.: Ўзбекистон. 2018. –Б. 327. Таълимга маблағ сарфлаш бирданига эмас, узоқ муддатдан сўнг ўз самарасини кўрсатади. Бироқ таълим соҳасига маблағ сарфлаш муайян субъектив сабаблар туфайли кутилган иқтисодий натижаларга олиб келмаслиги мумкин. Бунга бир неча сабаблар мавжуд ва улар қуйидагилар ҳисобланади: Малакали кадрларнинг четга чиқиб кетиши. Мамлакатда илм талаб, юқори технологияли тармоқларнинг етарлича ривожланмагани, молиялашнинг камайиши, моддий рағбатлар ва инновация фаолияти механизмларининг йўқлиги малакали мутахассислар ҳамда олимларнинг кетиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда мутахассисларни тайёрлаш учун сарфланган катта миқдордаги маблағлар ходимларга илмий, инновация ва ишлаб чиқариш фаолияти учун қулай шароитлар таклиф этишга қодир бошқа мамлакатлар томонидан ўзлаштирилади. Ўзбекистон ҳукумати, “мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги вакилларининг миллий таълимга қайтариш сиёсати ўзининг ижобий натижаларини беради” 154. Профессор Садулла Отамуратовнинг фикрича, ривожланган давлатлар «кадрлар сиёсатида мутахассислар тайёрлаш учу маблағ сарфлагандан кўра «тайёрига айёр» тамойилига амал қилиб, ўзга мамлакатлардан талантли кадрларга хоҳҳлаганича шароит яратиб, ўз мамлакатларида фойдаланишга устаси фаранг бўлиб кетишган. Бунда улар кадр тайёрлашга кетадиган маблағни тжайдилар ва вақтдан ютадилар”155. Таълим жараёнининг иш берувчилар талаб ва эҳтиёжларига мос келмаслиги. Бунинг натижасида ўқув юртлари битирувчилари ўқиш жараёнида эгаллаган билимини амалда қўллашни билмайди, илғор хорижий тажрибани маҳаллий шароитга мослаштира олмайди. Таълим сифатининг пастлиги ва коррупция. Таълим муассасалари иши сифатининг пастлиги, уларда порахўрликнинг авж олиши ва бунинг натижасида мутахассисларни тайёрлаш сифатининг пасайиши ва битирувчиларнинг ўз касбини яхши билмаслигига олиб келади. Қайд этилган ушбу жиҳатларни бартараф этиш ҳозирги дунёда ўзининг рақобатбардошлигини сақлашга интиладиган ҳар қандай мамлакатда иқтисодий ва таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг муҳим қисмига айланиши лозим. Хулоса қилганда, мамлакатлар табиий ресурслар ва бойликлар ҳисобига вақтинча иқтисодий ривожланиши мумкин. Бироқ бугунги кунда давлатларнинг доимий барқарорлиги ва иқтисодий ўсиши шу мамлакатнинг таълим сифатига, кадрлар тайёрлаш имкониятига, жамиятнинг билимлилик даражасига боғлиқ бўлиши келиб чиқмоқда. 3.2. Таълим тизимини такомиллаштиришнинг инновацион механизмлари Жамиятнинг янги ривожланиш босқичида ҳам давлат раҳбари ташаббускорлигида таълим соҳасини ривожлантириш, профессионал таълимни яратиш йўлида муҳим қадамлар ташланди. Зеро, «биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз. Бунинг учун, авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур. Шунинг учун ҳам боғчадан бошлаб олий ўқув юртигача таълимнинг барча бўғинларини ислоҳ қилишни бошладик. Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади»157. Шу боис жамиятда таълимга алоҳида эътиборни шакллантириш, ёшларга илм олиш ва илмли бўлиш қадриятларини чуқур ўргатмоқ лозим. «Глобаллашув шароитида мамлакатнинг инновациявий ривожланиш салоҳияти рақобатбардошликнинг ҳал қилувчи омилларидан бирига айланган бир пайтда, аҳолининг юқори билим даражаси мамлакатга ўзини «энг сара» жамиятга дахлдор деб ҳисоблаш имконини берадиган обрўга эмас, балки яшовчанлик ва иқтисодий таъминот, пировардида сиёсий мустақиллик омилига айланади»158. Шундай экан, устувор вазифа сифатида жамиятнинг билим даражасини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтиришва бу орқали мамлакат тараққиётига таъсир кўрсатиш мумкин бўлади. 157 Мирзиёев Ш.М. Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари. 4-жилд. – Т.: Ўзбекистон. 2020. –Б. 10-11 Глобаллашув даврининг ўз тараққиёт омиллари, эҳтиёжлари, талаблари ва ҳаётий тамойиллари бўлади. Ҳар бир замоннинг ўз зайли, қарашлари, муносабатлари, тафаккур тарзи бўлади. Ана шу нуқтаи назардан айтиш мумкинки, 2017 йил Ўзбекистоннинг тарихий тараққиёт ва ривожланишида бутунлай янги босқични бошлаб берди. Бу бевосита замон билан ҳамнафас, ҳозирги цивилизация талабларига жавоб берадиган, бугунги кун миллий ва дунёвий эҳтиёжларини назарда тутган, жаҳон давлатчилиги илғор тажрибалари билан миллий хусусиятларимиз, қадриятларимиз, давлатчилик усул ва услубларимиз билан уйғунлашиб кетган, синтезлашган кучли ва қудратли сиёсий тафаккур билан боғлиқ. Ҳозирги замон ижтимоий технологик инқилоб негизида ўзгача янги технологиялар, олдингиларидан бутунлай фарқланувчи – ахборотлашув технологияси ётибди. Бу технологиянинг ўзига хослиги шундан иборатки, унинг асбоб-ускуналари, аппаратлари ва дастурлар мажмуаси йиғиндиси ёрдамида нафақат моддий ишлаб чиқариш жараёнларини, балки интелектуал, маънавий ҳаёт жараёнларини ҳам ўзгартириш мумкин. Бу технология асосини тез ҳаракатланувчи, ҳозир жавоб компьютерлар, уларни бошқариш учун махсус тилда ёзилган зарур дастурлар, шунингдек ахборотларни сақлаб қолиш, узатиш, кўпайтириш ва қайта ишлаш учун мўлжалланган ниҳоятда мураккаб мосламалар ташкил этади. 158 Ўзбекистонда таълим: талаб ва таклиф мутаносиблиги / Мас. муҳ. Саидова Г. – Т.: Ўзбекистон. 2008. –Б. 10. 160 Лутфуллаев П. Особенности итернационализации высшего образования: международный опыт // Перспективы развития высшего образования / Отв.ред М.А. Рахматуллаев –Т.: Вита колор. 2014. – С. 75. 161 Эшонова Ш. Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат // Фалсафа ва ҳуқуқ. – 2009. № 1. – Б. 77. 162 Олий таълимда трансформация жараёнларининг фаоллашуви замонавий билим// http://tsue.uz/uz/ (Сана: 04.05. 2021) Шунингдек, мамлакатимизда олий таълим тизимида бўлаётган ўзгаришлар ва уларни бошқарув тузилмасидаги тенденциялар ҳам ўзгариши билан параллел кечмоқда. “Олий таълим тизими сўнгги йилларда қатор муҳим ижобий ўзгаришларга эриша олди. Жумладан, охирги тўрт йил мобайнида 49 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилди, битирувчиларни олий таълимга қамраб олиш даражаси 2016 йилги 9 фоиздан 2020 йилда 25 фоизга етди. Таълимнинг бакалавриат, магистратура ва сиртқи шакллари учун квоталар оширилиб, кечки таълим шакли жорий этилди”163. Дастлабки ўзгариш сифатида миқдрий ўзгариш сифатида олий таълимга қамровни оширилиши ва ундан кейин сифат ўзгариши учун рақобатбардош кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги келтириш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги Фармонида “Олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш бўйича, тажриба тариқасида давлат улушининг 51 фоиздан кам бўлмаган қисмини сақлаб қолган ҳолда айрим давлат олий таълим муассасаларини (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, уларда корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиш”164 режа қилинган. 2006 йилда Вашингтонда ўтказилган «Олий таълимдаги қадриятлар ва этика» номли халқаро конференцияда ва 2007 йилда ташкил этилган «Олий таълимдаги бошқарув принциплари» номли семинарда асосий масала таълим тизимининг самарали бошқарув моделларини яратиш ва унинг истиқболдаги натижадорлигини таъминлашга қаратилган эди165. Чунки эркин ва озод, мустақил шахсларни шакллантирувчи тузилманинг ўзи яхши бошқарилиши ва демократик муносабатлар ўрнатилиши зарурлиги тўғрисида ёндашувларни замон талаб қила бошлаган эди. 163 Бекмуродов Б. Олий таълим: номарказлаштириш, масофавий таълим, стандартлар //https://kun.uz/news/2021/01/18/oliy-talim-tizimida-ozgarishlar-vazirlikdan-mamuriyboshqaruv-funksiyalarini-olib-tashlash-taklif-qilind (Сана: 20.02.2020) 164)O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019 yil 8 oktyabrdagi “O'zbekiston Respublikasi oliy ta'lim tiziminim 2030 yilgacha rivojlantirish kontseptsiyasini tasdiqlash to'g'risida”gi PF-5847-sonli farmoni. 3 bob, 7-§. http://lex.uz/ 165 Henard, F., Mitterle, A., 2009. Governance and Quality Guidelines in Higher Education: a Review of Governance Arrangements and Quality Assurance Guidelines. OECD/Directorate for Education, France, Paris. 2019 йилга келиб олий маълумотли кадрларнинг кўпайиши билан уларга қўйилаётган талаблар кучайиб бормоқда. Рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимида инновацион талабларнинг қўйлиши малакали мутахасисларнинг янги авлодига талабни оширмоқда. Ўзбекистон олий таълим тизими салоҳиятини ошириш, бутун дунёда рақобатбардош бўлишга эришиш учун қуйидаги муаммоларни бартараф этиш ва устовор вазифаларни амалга ошириш лозим бўлади. Бироқ бу муаммоларни комплекс ёндашиш ва изчилик билан бартараф этиш лозим. 1. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологияларини такомиллаштириш, ундан фойдаланишда янги босқичга олиб чиқиш ва бу йўналишдаги муҳим вазифалар сифатида мазкур соҳа бўйича етук мутахассисларни ўқитиш керак. Бугунги кунда юртимиз олий таълим тизими ва таълим менежментини шакклантирувчи муассасалар олдида «келажак ихтисосликлари»га доир таълим дастурлари, ўқитиш механизмлари ва технологияларини яратиш вазифалари устуворлик касб этиши зарур. Олий таълим ислоҳотлари орқали «Smart-технологиялар», «Компьютер мехатроникаси», «Катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш», «Киберхавфсизлик», «Криптология», «Рақамли криминалистика», «Маълумотларнинг интеллектуал таҳлили», «Робот техникаси тизимлари», «Дастурий инжиниринг», «Рақамли гуманитаристика» ва бошқа соҳалар бўйича янги таълим дастурлари ишлаб чиқилиши ва жорий қилиниши лозим»173. Яъни олий таълимнинг истиқболдаги вазифаларидан бири ҳам келажакдаги муҳим соҳалар ва касбларни рақамли форматга мослаштириш, кадрларни турли муҳитлардан ва шароитларда ишлаб кетиш кўникмаларини шаклантириш ҳисобланади. Олий таълим тизимида бошқарувни либераллаштириш, марказлаштирилган бошқарувдан воз кечиш, олийгоҳларга академик мустақилликни бериш ва молийвий эркинликни яратиш орқали тизимда рақобатни вужудга келтириш лозим. Олий ўқув юртлари, илмий, бошқарув ва молиявий тизимлар учун кенг автономия бериш, бошқарувда жамоатчилик назорати ва истиқболдаги вазифаларни назорат қилувчи кенгашни фаолиятини эркинлшатириш, шунингдек, таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиш ва бу борадаги муаммоларни зудлик билан бартараф этиш лозим. Академик ва бошқарув эркинлигини ошириш университетларнинг масъулиятини оширишни ҳам талаб қилади. 173 https://buyukkelajak.uz/uz/olij-talimning-tanazzuli-millatnin/ (Олий таълимнинг таназзули миллатнинг қулашидир ёхуд олий таълим вазирига очиқ хат). Ўзбекистон таълим тизимининг жозибадорлигини оширишнинг синалган йўли халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ва қабул қилиш жараёнини тезлаштириш ва замонавий тизимларга риоя қилишимиз керак. Олий таълим бошқарувини литбераллаштириш, олий таълимда илмий даражали ўқитувчилар улушини тизимли ошириб бориш мақсадида 2021 йилдан олий таълим муассасаларига илмий даражаларни ўзи белгилаш ва бериш тартиби жорий қилинмоқда. «Янги йилда юртимиздаги 30 та етакчи олийгоҳга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади. Илғор халқаро амалиёт асосида доцент ва профессор илмий унвонлари, фалсафа ва фан доктори илмий даражаларини бериш ваколати ўз йўналиши бўйича нуфузли бўлган олийгоҳларнинг илмий кенгашларига ўтказилади»177. Бу ҳам олий таълим бошқарувини модернизациялаш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. Ривожланган давлатларда ҳам таълим сифатини назорат қилишни давлат зиммасига олади ва узлуксиз таълимни барча бўғинлари ва таълим жараёнлари давлат белгилаб берган стандартлар асоосида изчил ва тизимлаштирилган тарзда бошқарилади. Фақатгина давлат ва таълим муассасаси муносабатлари эркинлик ва толерантликка асосланади. Таълим-тарбия жараёни давлат таълим стандартларига мувофиқ равишда бошқарилаётганлиги, педагоглар ва таълим олувчиларни ўзлаштириши бўйича сифат кўрсаткичлари миллий стандартлар ва халқаро талаблар асосида назорат қилиб борилиши каби таълимга инновацион ёндашувлар сифатли таълимнни юзага келтиради. Таълим сифатини таъминлаш масаласи дунёнинг барча мамлакатларида долзарб вазифалардан ҳисобланади ва кўплаб мутахассислар қизиқишини ўзига жалб этган. Халқаро амалиётда таълим сифатининг беш асосий йўналиши алоҳида ажратиб кўрсатилади: - таълимнинг сифатини таъминлаш таълим муассасасининг нуфузини оширишга хизмат қилади; - таълим стандартларига мувофиқлик йўналиши таълим муассасаларида тайёрланаётган кадрларнинг минимум талабаларга жавоб беришини таъминлайди; - мижозни қаноатлантирувчи таълимнинг сифатини таъминлаш устувор масалалардан ҳисобланади; - истеъмолчи сифатни белгилайди ва унинг ҳар қандай талаби бўйича мутахассисни танлаб олади. Бу йўналиш олий таълим муассасаларининг тижорат фаолиятини жонлантиради; - олий таълим муассасаси жамиятга, ўзи жойлашган минтақага фойда келтиради. Шу сабабли, олий таълим муассасаларини жой-лаштиришда истеъмолчи эҳтиёжлари ҳисобга олиниши ва кадрлар тайёрлашни меҳнат бозори талабларига йўналтириш лозим. Жамиятнинг модернизациялашуви ижтимоий соҳада аҳоли саводхонлигининг ўсиши, янгиланишларнинг барчаси аҳоли фаровонлигининг ошишига хизмат қилади. Масалан, маданият соҳасида модернизация маданиятнинг асосий элементлари бўлган дин, фалсафа, фанда дифференцация, таълимнинг кенг тарқалиши, мураккаб ва интеллектуал махсус касб институтларининг шаклланиши, оммавий коммуникациянинг ривожланиши, шунингдек, ривожланиш, самарадорлик, мувафаққият, ўз имконият ва ҳиссиётларини табиий намоён этишга асосланган янги маданий қадрият парадигмаси ва индивидуализмнинг ривожланиши; янги кенгайиб бораётган ижтимоий маконга мослашиб борувчи янги индивидуал одат, хусусият ва қизиқишлар соҳасининг кенгайиши; фан ва техникага ишончнинг ортиши, мослашувчанлик ва карьера қилишнинг ўсиши; инсон қадр-қимматига муносабатнинг ўзгаришидир180. Демак, жамиятнинг барча соҳаларидаги туб сифат ўзгаришлари ва янгиланишлар модернизация жараёнини такибий қисми ҳисобланади. Ижтимоий соҳада модернизация - одамлар, жамоат ва давлат институтларининг фаолият турлари бўйича ихтисослашиши билан боғланган, зотан, мазкур ихтисослашиш одамларнинг жинси, ёши, ижтимоий келиб чиқиши, шахсий алоқаларига камроқ ва модернизациянинг ривожланишига қараб - инсоннинг шахсий сифатлари, унинг малакаси, маълумоти, ғайрат-шижоатига кўпроқ боғлиқ. Модернизация назариётчилари анъанавий жамиятдан ҳозирги замон жамиятига ўтиш жараёнида оиланинг ўрни ва функциялари, демографик тузулиши қандай ўзгаришини, жадал урбанизация мазкур ўзгаришлар билан қай даражада боғлиқлигини ўрганганлар. Иқтисодий модернизацияда-илмий билимга асосланган технология, юксак даражада самарали энергия манбаларини ривожлантириш ва улардан фойдаланишни, меҳнатнинг ижтимоий ва техникавий тақсимланишини чуқурлаштиришни, товар, пул ва меҳнат бозорларини ривожлантириш ва сўнгра тартибга солишни, ишлаб чиқаришни ташкил этишни муттасил такомиллаштириб боришни, технологик ва ташкилий янгиликларни яратиш ва ҳаётга жорий этишга рағбатларнинг мавжудлигини назарда тутилар эди. 180 Побережников И. В. Модернизация: теоретические и методологические проблемы Экономическая история. Обозрение / Под ред. Л.И.Бородкина. Вып. 7. – М.: 2001. –С.152. Таълимдаги модернизация жараёнлари серқирра жараёндир. У тараққиётнинг бир босқичидан иккинчисига ўтаётган мамлакатимиз ижтимоий ўзгаришларнинг таркибий қисми, мустабид тузум мафкуравий асоратларидан халос бўлиш жараёни ҳамдир. Таълим иқтисодий ва илмий –техник тараққиётнинг ҳал қилувчи омили ва муҳим шарти жамият ижтимоий тузилмаларини шакллантиришнинг, унда ижтимоий мақомларни тақсимлаш механизми сифатида тан олинди. Мазкур натижа Барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғунлаштирилган бўлиб, унинг моҳияти барча инсонлар учун бутун умри давомидаги тенг ҳуқуқлилик тамойилига асосланган таълим олиш ҳуқуқ ва имкониятларини таъминлашдан иборатдир. ЮНДАФ доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Бирлашган миллатлар ташкилоти тизими кейинги беш йиллик давр мобайнида қуйидаги йўналишларда бирга ишлашга келишишди: - мактабгача таълим муассасаларига борадиган болалар сонини кўпайтириш ҳамда катталар учун узлуксиз таълим олиш имкониятларини кенгайтириш (шу жумладан олий таълим соҳасида): эрта болалар таълими ва ривожланиши тизимига бўлган қизиқиш ва талабни ошириш ва бошланғич таълим сифатини яхшилаш мақсадида Бирлашган миллатлар ташкилотининг «Ривожланиш борасидаги мулоқот» дастури доирасида бир қатор кенг кўламдаги ташаббусларни амалга оширади; - барча инсон учун узлуксиз сифатли таълим олиш ҳуқуқ ва имкониятларини янада яхшилаш: бу борада аниқ тузилмага эга бўлган, гендер масалаларни инобатга олувчи мониторинг ва баҳолаш тизимини яратиш ҳамда ўқувчилар ва ўқитувчилар учун асосий кўникма, талаб ва стандартларни белгиловчи қоида ва йўл-йўриқларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган. - таълим соҳасида аниқ факт ва маълумотларга асосланган тартиб-таомилларни жорий этиш, ўқитувчилар учун самарали таълим бериш қоидаларини ишлаб чиқиш мақсадида тегишли маълумотларни йиғиш. Шунингдек, Бирлашган миллатлар ташкилоти олий таълим соҳасида гендер тенглиги ғояларини ҳам илгари суриб, барча учун тенг ҳуқуқлиликка асосланган имкониятларни таъминлашга чорлайди. Бунда асосий эътибор расмий ва норасмий таълим даражасини тасдиқлаш тизимини жорий этиш орқали барча учун узлуксиз таълим олиш имкониятларини яхшилаш масалаларига қаратилади. Тараққиётнинг пировард мақсади ва унинг самараси мезони – жамият аъзолари имкони-ятларини кенгайтириш, моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш, юқори турмуш даражасига эришиш каби омилларга боғлиқ бўлса, унинг ибтидоси мамлакатда амалга оширилаётган таълим ислоҳотлари истиқболлари билан уйғунлашиб боради. жамиятнинг барча соҳаларидаги ислоҳотларнинг самарадорлиги ва пировард натижасида иқтисодий ривожланишнинг юқори даражасини таъминлаш бевосита таълим тизими ва унинг даражасига боғлиқдир. Зеро, таълим инсон камолотининг таркибий қисми, жамият муаммоларини ҳал қилишнинг асосий омили ҳисобланади. Бошқача айтганда, таълим инсон ривожланишининг таркибий қисми сифатида қатор ижтимоий, иқтисодий, сиёсий муаммоларни бартараф этишга мислсиз таъсир кўрсатади. Энг муҳим жиҳати, таълим тизими самарадорлиги онгни юксалтиришга, инсон тафаккурининг муттасил бойиб боришига хизмат қилади. Шу жиҳатдан мамлакатимизда етук авлодни тарбиялаш, малакали, рақобатбардош, жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган кадрларни тайёрлаш, жамият тараққиётининг юксак мақсадларига эришишга йўналтирилган умумжамият иши давлат сиёсатининг устувор жиҳатига айланди. Зеро, таълим тизимига эъти бор мамлакат тараққиётининг келажагига эътибор билан қиёсланади. Мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш ва таълим тизимини такомилаштиришнинг истиқболдаги вазифалари ғоявий, мафкуравий, сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан қуйидаги омиллар билан узвий боғланган: - биринчидан, эркин фикрловчи шахсни, мамлакат истиқболини ўз келажаги билан уйғун кўрадиган, ижтимоий-сиёсий ҳаётда онгли равишда иштирок этиш қобилиятига эга бўлган, ижтимоий жараёнларда фаол қатнашадиган авлодни шакллантириш учун имконият яратиш; - иккинчидан, мамлакатимизда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш жараёни билан боғлиқ ҳолда сиёсий ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, шахснинг ички дунёсини ривожлантириш асосида ижтимоий қадриятларни ва муносабатларни шакллантириш; - учинчидан, ёш авлод мамлакатимиздаги ижтимоий, сиёсий, иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини англаб олиши, миллий ғоя тамойиллари асосида яшаш туйғуларини шакллантириши юзасидан аниқ мақсадга қаратилан чоратадбирлар тизимини амалга ошириш; - тўртинчидан, таълим, тарбия ва илм-фан тараққиётини таъминлаш орқали ижтимоий, ғоявий, мафкуравий барқарорликни, тинчликни таъминлашга эришиш. Мазкур вазифалар давлат ва жамият тараққиётининг истиқболи билан боғлиқ мураккаб жараёндир. Бугунги глобаллашув жараёнлари даврида барча давлат тузилмалари ва жамоат ташкилотлари, шу жумладан узлуксиз таълим тизимининг доимий эътиборида бўлишини тақозо этади. Кўрсатиб ўтилган вазифаларнинг амалиёти қуйидагилардан иборат: биринчидан, кадрларни тарбиялаш жараёнида умуминсоний тамойиллар устуворлигини эътироф этган ҳолда халқимиз миллий менталитети, шарқона жамоавийлик тамойиллари асосида миллий тарбиянинг устуворлиги ва шахсни ҳар томонлама ривожлантиришни таъминлаш; иккинчидан, маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, уни амалга ошириш механизмларини тубдан ўзгартириш, муайян мақсадга қаратилган маънавий тарбиянинг узлуксизлиги, тизимлилигини таъминлаш; учинчидан, таълим жараёнини янада инсонпарварлаштириш, ижтимоийлаштириш, демократлаштириш ва эркинлаштириш жараёнини амалга оширишда халқаро ҳамда миллий тажрибаларнинг уйғунлигини таъминлашга эришиш; тўртинчидан, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, фан, техника ва технологиянинг ҳозирги замон ютуқлари талабларига мос, халқимизнинг бой маънавий-тарихий меросини ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбия мазмунини такомиллаштириш; бешинчидан, глобал таҳдидларга фақат илм-фан ва таълим тизими ёрдамида жавоб қайтариш мумкин. Бошқача айтганда, жаҳолатни маърифат билан енгиш ва унга қарши курашиш мумкинлиги тобора ойдинлашиб бормоқда. Учинчи боб бўйича хулосалар 1. Ўзбекистонда жамиятни эркинлаштириш, демократик ўзгаришларни олиб кириш орқали фуқаролик жамиятини шакллантириш билан бирга халқ билан фаол мулоқатни таъминлаш ва инсон манфаатларига доир жадал ислоҳотлар олиб борилмоқда. 2. Таълимдан фойдаланишдаги тенгсизлик глобал тараққиётга салбий таъсир кўрсатмоқда. Қашшоқ давлатларнинг аҳолиси билим олиши учун давлат томонидан ажратиладиган маблағ улуши жуда камлиги боис кам таъминланган оилалар ўрта, айниқса олий маълумотга эга бўлиш имкониятидан маҳрумлигича қолмоқда. Кўплаб ривожланмаган давлатларда пулли таълимнинг жорий этилиши ва аҳолининг тўлов қобилиятининг етишмаслиги ички муҳитда ҳам тенгсизлик тафовутини ошириб юбормоқда. 3. Ижтимоий тараққиётда таълим тизими ривожланаётган, билим даражаси тез ўсаётган давлатларда ҳам демократияни, демократик институтларни, эркинликни ривожлантириш етарли ва кучли сай-ҳаракат талаб этади. Бу кўплаб жамиятларда таълимни ривожлантириш қотиб қолган ментал дунёқарашни янгилашга кўп вақт талаб этишига боғлиқ. 4. Ўзбекистон ҳам ўзининг янги ривожланиш босқичида ҳам таълимга устувор аҳамият бериш орқали таълим сифатини ошириши, кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, таълимда бошқарувни эркинлаштириш ва либераллаштириш ижтимоий тараққиётга эришишда муҳим омил саналади. 5. Таълимдаги модернизация жараёнлари серқирра жараёндир. У тараққиётнинг бир босқичидан иккинчисига ўтаётган мамлакатимиз ижтимоий ўзгаришларнинг таркибий қисми, мустабид тузум мафкуравий асоратларидан халос бўлиш жараёни ҳамдир. Таълим иқтисодий ва илмий –техник тараққиётнинг ҳал қилувчи омили ва муҳим шарти жамият ижтимоий тузилмаларини шакллантиришнинг, унда ижтимоий мақомларни тақсимлаш механизми сифатида тан олинди.