Загрузил shahlo.musaeva

1 сем №1

реклама
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
ЖАМОАТ СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ МАКТАБИ
Хамширалик иши менежменти,
етакчилик ва коммуникация
М а в з у№1 : ХАМШИРАЛИК ИШИДА МЕНЕЖМЕНТ.
МЕНЕЖМЕНТ ФАНИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШ ТАРИХИ
Режа
• Менежмент фанининг пайдо бўлиш
тарихи.
• Менежмент мактаблари.
• Менежмент назарияларининг
эволюцион ривожланиши.
• Тизими ва замонавий менежмент.
• Менежмент предмети ва изланиш
услублари;
• Менежментнинг мохияти ва вазифалари;
Режа
• Менежмент объекти ва субъекти;
• Тарихий мактаблар ва уларнинг
менежментга кўрсатадиган таъсири;
• Менежментнинг мумтоз йуналишлари;
• Менежмент фани ва уни соғлиқни
сақлашни ривожлантиришдаги роли;
• Менежмент мактаблари ва замонавий
менежмент;
4.Тарихий мактаблар ва
уларнинг менежментга
кўрсатадиган таъсири;
5.Менежмент мактаблари ва
замонавий менежмент;
6.Менежментнинг мумтоз
йуналишлари;
7.Менежмент фани ва уни
соғлиқни сақлашни
ривожлантиришдаги роли;
• Менежмент фани — бу
бошқарувчига танловни
тўғри амалга оширишни ва
ишчан қарорни қабул
қилишни ўргатувчи фандир.
Унинг асосий мақсади бозор
муносабатлари шароитида
барча бўғинларда ишлай
оладиган юқори малакали
бошқарувчиларни
тайёрлашдан иборат.
Менежмент предмети ва
изланиш услублари.
• Ҳар қандай фан ўз предмети,
назарияси ва услубларига
эгадир.
• Предмет - бу фан нима билан
шуғулланиши, унинг қайси
соҳага тегишли эканлигини
белгилайди.
• Назария - бу соҳада рўй
берадиган жараён ва
ҳодисаларнинг рўй бериш
қонуниятларини аниқлайди.
Менежмент предмети
• хўжалик юритишнинг барча
даражаларида бошқаришнинг
қонунлари (конуниятлари),
тамойиллари ва муносабатларини
ўрганишдан иборатдир. Бошкарув
муносабатлари ижтимоийиктисодий муносабатларининг
ажралмас қисми бўлиб, турли
иктисодий, ташкилий, ижтимоий,
мехнат, психологик ва бошқа
кўринишларда бўлади. Бошқарув
муносабатлари бошкарув кўл
остидаги ходимлар ўртасидаги
алоқа ва ўзаро таъсирнинг мураккаб
мажмуини ифодалайди, демак,
менежмент бу энг аввало
кишиларни бошқаришдир.
Менежмент фаннинг
предмети қўйидагиларни ўз
ичига олади:
• бошқариш
амалиёти;
• бошқариш
субъекти;
• бошқариш
усуллари;
• бошқариш
назарияси ва
объекти ва
тамойиллари ва
маданияти;
• менежер ва унинг
фазилатлари;
• менежер рейтинги;
• бошқаришга
киришувчанлик ва қарор
қабул қилиш
• бошқариш вазифалари;
• ходимларни бошқариш;
• ишлаб чиқаришни
бошқариш;
• самарадорликни
бошқариш;
• ỷз-ỷзини бошқариш;
• худудий бошқариш ва
ҳоказолар
Бошкарувнинг энг
асосий билиш услуби
• диалектик услуб бўлиб, у
менежментга ўрганилаётган
ижтимий ходисаларнинг мохиятини
очишга ёрдам беради.
• Менежментга қуйидаги бошқа
услублар хам хос: вокеълик
ходисаларини ўрганишга аниқ
тарихий ёндашув; хўжалик
механизми барча элементларини
бир вақтнинг ўзида таҳлил қилиш ва
тўлик бошқарув қарорларини ишлаб
чиқиш имконини берувчи таркибий
ёндашув, таркибий тахлил,
иқтисодий тажриба ва бошқалар.
Менежментнинг
мохияти ва вазифалари
• Менежментни жамиятнинг
иктисодий негизи билан боғлаб,
шу билан бирга бошқарувнинг
икки
• ташкилий-техникавий
• ижтимоий-иктисодий
томонларини ҳисобга олган
ҳолда ўрганиш лозим.
Мамлакатимиз Президенти
И.А.Каримов
«Ўзбекистон иқтисодий ислоҳатларни
чуқурлаштириш йулида» асарида
«Кучли ижтимоий сиёсат, аввало
сермаҳсул мехнат қилиш учун
яхшироқ рағбат ва имкониятлар
яратишдан, иктисодий йул танлаш
ва фаолият кўрсатиш эркинлигига
бўлган кафолатли ҳуқуқни қарор
топдиришдан, ахолининг мехнат ва
ижтимоий фаоллигини оширишдан
иборатдир» деб таъкидлаган эди.
Менежмент объекти ва
субъекти
• объект - бу:
• биздан ташқарида ва бизнинг
онгимизга боғлик; бўлмаган ҳолда
мавжуд бўлган борлиқ, воқелик,
моддий дунё, мавжудот;
• киши фаолияти, диққат-эътибори
қаратилган ҳодиса, предмет, шахс;
• хўжалик ёки мудофаа аҳамиятига
эга бўлган корхона қурилиш, айрим
участка ва ш.к.
Менежмент мохияти
• ишлаб чиқариш усули, ижтимоийиктисодий муносабатлар даражаси,
ишлаб чиқариш кучлари
ривожланишига боғлик холда
ўзгаради.
• Ишлаб чиқариш ривожланиши ва
иқтисодий алоқалар
мураккаблашуви билан бошқарув
хам мураккаблашади ва мустақил
фан сифатда ажралиб чиқади.
• Масалан, "Хайдовчи ўз машинасини
бошқаролмаганлиги сабабли у
йулдан. чиқиб кетган". Бу ерда
машина бошқарув объекти бўлиб
ҳисобланади.
• Ёки, "У киши ўзини жуда соз
бошқара олади". Бу ерда киши,
шахс бошқарув объекти
ҳисобланади. Футбол командаси ёки
шахар транспорти ҳаракатини
бошқариш. Туман, вилоят,
мамлакатни бошқариш ва бошқалар
менежментнинг ёки бошқаришнинг
объектидир .
•
Бошқарув ишини бажарувчи
идоралар ва уларнинг
раҳбарларини менежментнинг
субъекти, яъни бошкарув органлари
ёки менежерлар- бошқарувчилар
ҳисобланади
• Бошқарувнинг самаррадорлиги
бошқарув субъекти ва объектининг
ўзаро муносабатлари билан
белгиланади. Бошқарувчи (суъект)мақсадни белгилайди, унга эришиш
йўлларини аниқлайди. Объект -ким
ёки нима субъект фаолиятининг
предмети ҳисобланади.
Менежментнинг вужудга
келиши ва ривожланиши.
• Менежмент назариясини асосчилари
Тейлор, Форд, Гильберт, Эмерсон, Файоль
ва бошқалардир. Бошқарув назариясининг
тарихан дастлабки йуналиши «классик»
(анъанавий) мактаб номини олган.
• Бу мактабнинг вужудга келишида
америкалик мухандис ва тадкикотчи
Фредерик Тейлорнинг хизмати катта.
Тейлор хизмат поғонасининг барча
даражаларини АКШдаги Бстлегемдаги
йирик металлургия корхонасининг кичик
хизматчисидан бошқарувчисигача бўлган
лавозимларни эгаллаган.
•
•
•
•
•
•
•
•
•
•
Тейлор киши акл-заковатига катта
эътибор берган. Масалан, у
корхона устаси қуйидаги тўққиз
сифатга эга бўлиши кераклигини
таъкидлаган:
акл-заковатга;
маълум маълумотга;
иш тажрибасига;
одобга;
ғайратга;
зийракликка;
ҳалолликка;
туғри фикр юритишга;
яхши саломатликка;
• Тейлор айниқса иш
жойларини ташкил этиш
ишлашнинг мақбул усулларини
танлаш, аниқ вазифаларни
белгилаш, кишиларни туғри
танлаш ва ишга қўйишга
алохида ахамият берарди. У
томонидан ишлаб чиқаришни
бошқариш бўйича қатор
тавсиялар ишланган.
Тейлор бошқариш буйича
фаолиятнинг 8 та вазифасини
ажратиб кўрсатган:
• Ишларни бажариш ва тақсимлаш
тартиби;
• Чизмалар ва қўлланмаларни тузиш;
• Вақтни меъёрлаш ва мехнатга ҳақ
тўлаш;
• Интизомга риоя қилиш;
• Иш услубларини белгилаш;
• Ускуналар иш тартибига риоя
қилиш;
• Ускуналарни таъмирлаш ва сақлаш
• Сифатни назорат қилиш.
Иктисодиётни бошқариш сохасининг
яна бир йирик назариётчиси
• Гаррингтон Эмерсон (1853-1931)
эди. У «Унумдорликнинг ўн икки
тамойили» асарини ёзиб, бу асарда
у биринчи бўлиб инсон фаолиятини
мақбуллаштиришга қарашлар
тизимини баён қилиб берди.
• Эмерсон қуйидаги тамойилларга
асосланган максимал мехнат
унумдорлигига эришиш усулини
ишлаб чиқди.
«Унумдорликнинг ўн
икки тамойили»
•
•
•
•
•
•
•
•
•
•
•
•
Аник белгиланган ғоя ва мақсадлар;
Ақли расолик;
Асосли маслаҳат;
Қатъий интизом;
Ходимларга нисбатан адолатли
муносабат;
Марказлаштириш;
Тезкор, ишончли, тулик, аник ва доимий
хисоб;
Меъёр ва тартиб;
Шароитни нормаллаштириш;
Операцияларни меъёрлаш;
Ёзма стандарт қўлланмалар;
Унумдорлик учун рағбатлантириш
Тарихий мактаблар ва
уларнинг менежментга
кўрсатадиган таъсири.
• Тарихни ўрганиш барча раҳбарлар учун
нихоятда катта ахамиятга эга, чунки ran
чин тафаккур тарзи ҳақида, юз бераётган
вокеалар ўртасидаги алоқадорликларни
англаш ва уларнинг келажакда
такрорланиши эҳтимолларини баҳолаш
тугрисида бормокда. Тарихий ўтмиш
ҳозирги муаммоларни қиёслаш, талқин
қилиш учун ўзига хос бир мухит
вазифасини бажаради. Факат тарихга
мурожаат қилишгина юз бераётган
воқеаларнинг чин маъносини топиш,
воқеалар ривожини баҳолаш ва
менежерларга ташкилот ривожининг энг
истиқболли йуналишларини кўра билиш
имкониятларини яратади.
• Тарихни ўрганиш қадим замонларда бўлиб
ўтган воқеаларни хронологик тартибда
жой-жойига қўйишдангина иборат
бўлмай, ижтимоий кучларнинг
ташкилотлар фаолиятига ҳаракатдаги
таъсирини англашни ҳам ўз ичига олади.
Тарихни ўрганиш - стратегик тафаккур
юритишга одатланиш, юз бераётган
воқеаларга четдан туриб қараш
маҳоратини ўрганиш, концептуал
малакаларни яхшилаш демакдир. Биз бу
ўринда, биринчи навбатда,
ташкилотларнинг ижтимоий, сиёсий ва
иктисодий кучлар билан ўзаро
муносабатлари, таъсирини кўриб ўтамиз.
МЕНЕЖМЕНТ МАКТАБЛАРИ
1.И л м и й менежмент (1885-1920)
Намоёндалари.Ф.Тейлор. Г.Эмерсон
2.Мумтоз ёки маъмурий менежмент
(1920-1950
Намоёндалари.А.Файол. М.Вебер
3."Инсоний муносабатлар"мактаби
(1950 й и л д а н ҳозиргача)
Намоёндалари.Э.Мэйо, Р.Лайкерт ва
бошқ.
4.Микдорий, тизимлн ёки замонавий
менежмент (1950 йилдан
ҳозиргача)
Намоёндалари.Г.Саймон, ПДурукер,
Э.Дейл ва бошқ.
Илмий менежмент
мактабининг бошқарув
таълимотига қўшган ҳиссаси
-Вазифани бажаришнинг
мақбул усулларини топиш
мақсадида илмий тахлилни
қўллаш;
-Вазифани бажарувчи энг
мақбул ходимларни танлаш
ва уларнинг ўқитилишини
таъминлаш;
Илмий менежментнинг
асосий тамойиллари,
ютуқлари ва
камчиликлари
Умумий ёндашув:
• иш топшириқларини бажариш бўйича
стандарт усулларни ишлаб чикади;
• аник вазифаларни бажаришга қобилиятли
бўлган ходимларни танлаб олиш
ўтказилади;
• - ходимлар стандарт мехнат усулларига
ўргатилади;
• менежмент иш топшириқларини
бажаришда кўмаклашувини таъминлайди
(режалаштириш ва тусиқларни бартараф
этиш);
• моддий рағбатларни қўллаш мехнат
унумдорлигини устиришга ёрдам беради.
Ютуқлари :
• мехнатга тўлиқ ҳақ тўлашнинг аҳамияти
тўғрисидаги қараш ўз тасдиғини топди;
• турли ишлар ва вазифаларнинг
бажарилиш жараёнини илмий тадқиқ
этиш ўтказилди;
• ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш
(ўргатиш)нинг муҳимлиги кўрсатиб
берилди.
Камчиликлари:
• мехнатнинг ижтимоий жихатлари ва
ходимларнинг ўсиб борадиган эхтиёжлари
ҳисобга олинмади;
• индивидлар ўртасидаги фарқлар эътироф
этилмади;
• менежерлар, одатда, ишчиларнинг касб
маҳорати мажмуасига етарли бахо
бермадилар ҳамда уларнинг ғоялари ва
таклифларини инобатга олмадилар.
Илмий бошкарув мактаби
менежмент ривожининг
алоҳида босқичи сифатида
• Илмий бошкарув мактабининг
намоёндалари иш унумдорлигин ва
ишлаб чикариш хажмини ошириш
максадида ходимларни мунтазам"
равишда рағбатлантириш лозим,
деб ҳисоблашган;
• Ишлаб чиқариш жараёнида вақтивақти билан ишчиларга дам"
олишга рухсат берилган;
• кадрларга касбий таълим бериш
масаласи хам раҳбариятнинг диккат
марказида турган.
Маъмурий менежмент мактабининг
бошқарув таълимотига
қўшган ҳиссаси
• бошқарув тамойилларини
ривожлантириш
• бошқарув вазифаларини баён
этиш
• ташкилотни ялпи бошқаришда
тизимли ёндашувини асослаш
Маъмурий бошқарув
мактабининг кўзлаган мақсади
• бошқарувнинг универсал тамойилларини
ишлаб чиқишдан иборат эди.
• Бошқарув тамойилининг икки катигорияси
• Бошкарувнинг оқилона тизимини ишлаб
чиқиш тамойили. Бизнеснинг асосий
функциялари молиялаштириш, ишлаб
чикдриш ва маркетинг сраолиятидан иборат
деб тушунган «мумтозчилар» ташкилотни
таркибий жихатдан қай тарзда ташкил килиш
муаммосини унумли хал этишларига умидвор
бўлишган. А.Файоль бошқарув фаолиятини
ўзаро боғлик функциялардан иборат
универсал жараён деб, эътироф этган.
А.Файолнинг бошқарув
чилик тамойиллари
• Мехнат тақсимоти. Кўзланган
мақсад айнан ўхшаш шартшароитларда бир хилда
сарфланадиган куч-ғайрат
ёрдамида каттароқ ҳажмдаги ишни
имкон қадар сифатли бажаришга
эришиш. Бунинг учун диққат талаб
этиладиган ва куч-ғайрат
сарфланадиган мақсадлар нинг
сонини камайтириш лозим.
• Ваколатлар ва масъулият чегараси.
Ваколатлар буйрук беришга имкон
яратади, масъулиятлар эса бунинг аксини
ифодалайди.
• Интизом. Ташкилот маъмурияти билан
ходимлар ўртасидаги ўзаро
муносабатларни белгилаб берувчи мухим
тамойиллардан бири. Ушбу тамойилга
кўра жазо чораларини қўллаш мумкин.
• Якка раҳбарлик. Унга мувофик ходим ҳар
қандай буйрукларни бевосита раҳбаридан
олмоғи лозим.
• Ягона максад сари интилиш. Яъни,
мақсадли фаолият билан банд ҳар бир
алохида гуруҳ ўз фаолиятини ягона режа
асосида ташкил этиши ва битта раҳбарга
буйсуниши шарт.
• Шахсий манфаатларни умумий
манфаатларга буйсундириш.
Ташкилотнинг бош мақсади алоҳида
ходим ёки гуруҳ манфаатларидан устувор
саналади.
• Персонални рағбатлантириш.
Ходимларнинг ишончини қозониш ва
қўллаб-қувватлашига эришиш учун уларга
адолатли равишда иш ҳаки тўланиши
лозим.
• Марказлаштириш. Аник шарт-шароитларга
қараб мазкур тамойилдан тўғри ва ўринли
фойдаланиш керак.
• Скаляр занжири (бошқарув тизими).
Зарурият бўлмаса, бошқарувнинг
иерархик тузилмасидан воз кечиш керак
эмас, аммо бу тамойилга қатъий амал
қилиш бизнесга зиён етказиши мумкин.
• Тартибга катъий амал килиш, яъни ҳамма
нарса ва ҳар ким уз жойида бўлиши
лозим.
• Адолатли бўлиш, яъни ўзаро
муносабатларда меҳрибонлик кўрсатиш ва
ҳақиқатга асосан хукм юргизишга
эришиш.
• Персонал учун ажратилган иш жойининг
мухим бўлиши. Кадрлар қўнимсизлиги
ташкилотнинг самарали фаолиятига
салбий таъсир кўрсатади.
• Ташаббускорлик. Фаолиятни
режалаштириш ва уни муваффакиятли
амалга ошириш.
• Жамоа ўртасидаги якдиллик. Иттифок _
катта кучдир, у ходимлар ўртасидаги
якдиллик ифодаси бўлиши лозим.
Инсоний муносабатлар
мактабининг бошқарув таълимотига
қўшган ҳиссаси
-меҳнат унумдорлигини ошириш
мақсадида ўзаро
муносабатлардан қониқиш
ҳосил қилувчи усулларни
қўллаш
-компаниянинг сиёсати ва
истиқболини ходимларнинг
хулқ атворига асосланган ҳолда
ташкил этиш
Инсоний муносабатлар
мактаби
• мазкур йўналиш илмий ва мумтоз
мактаб тарафдорлари инсоний
омилларнинг ўрни хамда ролини
аниқлашга ночор қолган бир пайтда
шакллана бошлади;
• инсоний муносабатлар мактабининг
асосий ғояларини шакллантиришга
Мэри Паркер Фоллет ва Элтон Мэйо
катта ҳисса қўшди;
• А.Маслоунинг аниқлашича,
инсонларни фаолликка; ундовчи
асосий сабаб турли хил
эхтиёжларни қондириш
заруриятидир Бу эхтиёжлар
билвосита ва қисман пул ёрдамида
қондирилиши мумкин! Шундай
хулосага келган олимлар, агар
ташкилот рахбарлари ўз ходимлари
ҳақида ғамхўрлик қилсалар,
персоналнинг ички қониқиши
кучайиб, иш унумдорлиги ошади,
деб ҳисоблайдилар.
Замонавий менежмент мактабининг бош
қарув таълимотига қўшган ҳиссаси
- мураккаб бошқарув муаммоларини
чуқурроқ тушуниш мақсадида турли
моделларни ишлаб чиқиш ва уларни
қўллаш;
-мураккаб вазиятларнинг ечими бўйича
бошқарув раҳбарларига ёрдам берувчи
миқдорий усулларни ишлаб чикиш.
“Тизимли” ёки замонавий
менежментнинг мохияти
нима?
-Тизимли ёндашув асосларини
ишлаб чиқаришади.
-Яхлит тизим билан унинг
қисмлари муносабатлари
масалаларини кўриб чиқишади.
-Бир қанча ўзгарувчи
омилларнинг бош-қарувга
бўлган таъсирини ўрганишади.
“Тизимли” ёки замонавий
менежментнинг
бошқаришга ёндашув
турлари.
–Тизимли ёндашув
–Вазиятли ёндашув
–Функционал ёндашув
–Миқдорий ёндашув
Соғлиқни сақлашда
менежмент қуйидагиларни
амалга ошириш учун зарур
кўникмаларни яратади:
• Ишлаб чиқариш жараёнини
ўзгартириш
• Соғлиқни сақлаш аҳволини
яхшилаш
• Натижа/таъсирни келтириб
чиқариш
Эътиборингиз учун
рахмат!
Скачать